Тошкент минтақавий ўқув марказида Олмазор туманида жойлашган «Муслим» спорт клуби қатнашчилари иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

12.Янв.2025

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлариташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда “14 -январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан, эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасидаги ишлар доирасида,Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказида Олмазор туманида жойлашган «Муслим» спорт клуби қатнашчилари иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида спорт клуби аъзолари, Марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар, ёшлар учун йўлга қўйилган спорт тўгараклари, қурол-аслаҳа ҳамда махсус техникалар, хизмат отлари, мото ва авто патрулнинг хизмат фаолияти, Қўриқлаш хизматининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг вазифалари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, тадбир давомида қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари ташриф буюрувчиларнинг алоҳида қизиқиш ва олқишларига сазовор бўлди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech