“Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи ўтказилди

11.Фев.2025

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси , мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамкорлигида Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўртасида “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи ўтказилди.
Беллашув ҳарбий тайёргарликни ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, “Темур тузуклари билимдони” каби шартлардан иборатдир.
Якуний натижаларга кўра,
Термиз шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабининг “Элпарвар” жамоаси 1-ўрин;
Термиз шаҳридаги Президент мактабининг “Десантчилар” жамоаси 2-ўрин;
Денов туман ихтисослаштирилган мактабининг “Денов йўлбарслари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech