“Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

09.Янв.2025

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят кенгаши ҳамкорлигида, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ўқувчи ёшлар, ҳарбий хизматчиларга хизмат кўрсатувчи ётоқхоналар ва жисмоний машғулот бурчаклар, тиббиёт хоналари билан танишишди. Жадидчилик намоёндаларининг ҳаёти ва ёшларга қолдирган улкан меърослари такрор ёдга олинди. Ватанпарварлик руҳида чоп этилган китоблар таҳлили ҳамда Миллий гвардия фахрийларининг босиб ўтилган машаққатли ҳаёт йўлини ўқувчи-ёшлар тинглаб ўзлари учун керакли ҳулосалар олишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech