Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологи томонидан Sh.Rashidov тумани мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига қарашли 31-сонли мактаб ўқувчилари билан содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда вояга етмаганлар билан содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари ҳақида ролик намойиш этилди, йўл қоидалари, йўл белгилари ҳақида савол жавоблар ўтказилди. Вояга етмаганлар транспорт воситаларини ҳужжатларсиз бошқармаслик ва оқибатлари мисоллар билан тушунтирилиб, жавобгарлик тўғрисида тушунчалар берилди. Мактабда ташкил этилган "Яшил чироқ" синфи фаолияти билан танишилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Ўқувчиларга қонунларга риоя этиб, мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилиш кераклиги тушунтириб ўтилди.
Бўлишмоқ: