Ҳудудларда “Уч авлод учрашувлари” давом этмоқда

04.Окт.2024

Бугунги кунда Миллий гвардия ўсиб келаётган ёш авлодни ақлан етук, жисмонан бақувват, ҳамда ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши йўлида қатор чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда. Бу борада, ёшлар ўртасида турли кўрик-танловлар, маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ўтказиб келмоқда. 

Бу каби тадбирларнинг навбатдаги Самарқанд шаҳридаги 43-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят «Қўриқлаш» бошқармасининг ташаббуси билан ўтказилган “Уч авлод учрашуви” ҳам ўқувчилар учун эсда қоларли бўлди.

Учрашув чоғида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Фахрийлар кенгаши аъзолари ва Афғон уруши қатнашчилари ёшларга ўзларининг ҳаёт йўллари, юрт тинчлиги, унинг осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда кўрсатган фидокорона хизматлари ҳамда фаолияти давомида эришган ютуқлари тўғрисида сўзлаб бердилар. Айниқса, Афғон уруши Жангоҳларида қатнашган қанчадан-қанча аскарларимиз ҳалок бўлганлиги, Бугунги тинч, осуда ва дориламон кунларни қадрига етиш, мамлакат тинчлиги ва равнақи учун ҳар биримиз масъул эканлигимиз хусусида ҳам тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида, фахрий меҳмонларга мактаб ўқувчилари томонидан тайёрлаган концерт дастури ҳам намойиш этилди. Меҳмонлар болажонларнинг чиқишларини кўриб, бугун ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имконият ва эътибор туфайли улар фан, маданият ва спорт соҳаларида эришиб келаётган ютуқларини алоҳида эътироф этишди. 

Албатта, бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни юртга садоқат, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech