Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган қоровуллар учун кенг қамровли ўқув йиғини ташкил қилинди.

04.Ноя.2024

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси билан ҳамкорлигида вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган қоровуллар учун кенг қамровли ўқув йиғини ташкил қилинди. 

Миллий гвардия Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча мактаб қоровуллари иштирокида ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўқув йиғини давомида қоровулларга махсус воситаларини қўллаш, тартиббузарни ушлаш, шунингдек, мактаб раҳбарияти ва инспектор психолог билан ҳамкорликдаги фаолияти амалий машғулотлар орқали тушунтириб берилди.

Қолаверса, Бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи томонидан мактабларда содир бўлаётган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган дастурлар иштирокчиларга етказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech