Урганч давлат педогогика институти талабалари билан "Ҳарбийлар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

04.Фев.2025

Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан талабаларга Миллий гвардиянинг вазифалари ҳамда фаолият турлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

Баҳс ва мунозараларга бой ўтган давра суҳбати давомида, талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳарбий хизматчилар томонидан ўзларига керакли бўлган жавобларни олдилар. Тадбир сўнгида талабаларга Миллий гвардия фаолиятига оид видеоролик намойиш этилиб, Миллий гвардия фаолияти батафсил ёритиб берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech