Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси масъул ҳарбий хизматчилари ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирокида УСАИД халқаро ташкилотининг малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда асосан ҳозирги кунда долзарб муаммоларга айланган “Зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактик суҳбат олиб бориш ва оиладаги зўравонликнинг психологик тавсифи” мавзуларида назарий ва амалий билим кўникмалар оширилди.
3 кун давомида бўлиб ўтган семинарда Халқаро УСАИД ташкилоти экспертлари томонидан иштирокчиларга семинарни мувафаққиятли якунлаганликлари учун сертификатлар топширилди.
Бўлишмоқ: