Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида мулоқотлар ўтказилмоқда

11.Дек.2024

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчилар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Бошқарма шахсий хавфсизлик бўлими катта офицери, ИИВ терроризмга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси Диний ишлар бошқармаси бош мутахассиси вакиллари иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, шахсий таркибга турли ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишнинг салбий оқибатлари, оилавий низолар ва ажримлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech