Бўлинмаларда ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва қонунбузарликларга қарши курашиш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асрашда қўл остидаги барча куч ва воситалардан фойдаланиш, мансабдор шахсларни ҳамда шахсий таркибни масъулиятини оширишга сафарбар қилиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ўтказилди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан "2024 йил 9 ой давомида шахсий таркиб билан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олидини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларининг таҳлили ҳамда келгусига вазифалар" юзасидан умумий йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти ҳарбий прокуратурасидан масъул офицерлар иштирок этди.
Бўлишмоқ: