Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида тузилган Меморандумга мувофиқ, Миллий гвардия (катта) инспектор-психологларининг таълим-тарбияга оид билим савияси ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб қилган холда ўқув-семинари ташкил қилинди.
Ўқув-семинарда профессор-ўқитувчилар томонидан Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан ўзларига бириктирилган мактабларда ўқувчилар билан ишлаш жараёнида зарур бўлган замонавий психологик-педагогик билимлар ўргатилди.
Семинар якунида иштирокчиларга Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Маънавият ва маърифат марказининг сертификатлари топширилди.
Бўлишмоқ: