Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди.
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник S.Mamayusupov раҳбарлигида бўлиб ўтаётган ушбу семинарнинг асосий мақсади иштирокчиларнинг касб ва билим малакасини мустаҳкамлашдан иборат. Бундан ташқари, фавқулодда ҳолатларда ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш, мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Уқув семинар амалий ва назарий шаклда ўтказилмоқда, бу эса иштирокчиларга хавфсизлик чораларини самарали амалга ошириш ва зарур бўлган ҳолларда тезкор жавоб бериш қобилиятини ошириш имконини беради.
Бўлишмоқ: