Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий-маърифий ва психологик ҳолатини яхшилаш, хулқи оғишган болалар ва уларнинг ота-оналари билан алоҳида ишлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Республика маънавият ва марифат маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорликда Болалар билан ишлаш бўлими инспектор-психологлари иштирокида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий-маърифий ва психологик ҳолатини яхшилаш, хулқи оғишган болалар ва уларнинг ота-оналари билан алоҳида ишлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда, таълим муассасаларида болаларнинг психологик ва маънавий ривожланишига ёрдам бериш, уларни ижтимоий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқувчиларга руҳий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва самарали психологик хизматларни кўрсатиш бўйича тажриба алмашишнинг аҳамияти таъкидланди.
Семинар давомида, педагоглар ва психологлар болалар билан ишлашнинг энг самарали усулларини муҳокама қилиб, келгуси ҳамкорлик фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Улар орасида ўқувчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш, психологик ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий-маърифий тадбирлар ўтказиш масалалари белгилаб олинди. Шунингдек, ўқувчиларнинг психологик ҳолатини яхшилаш ва уларга янада юқори сифатли таълим-тарбия бериш учун ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйиш лозимлиги белгилаб олинди.
Бўлишмоқ: