Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббуснинг иккинчи йўналиши - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бу соҳанинг янада ривож топиши учун кенг йўл очмоқда.
Шу муносабат билан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан мактабларда турли хил спорт турларидан тўгараклар ташкил этилиб, ўқувчилар ушбу спорт тўгаракларига қатнашиб келмоқдалар. Хусусан, Қува туманида ўқувчиларни қўл жангги спорт тури билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида «Матонат» спорт клубининг очилиш маросими Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Sh.Akbarov бошчилигида ташкиллаштирилди ва туманнинг 80 нафар ўқувчисини қамраб олган ҳолда ўз иш фаолиятини бошлади.
Ёшларни жисмонан етук ва маънан баркамол бўлиши Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун ишонч демакдир! Зеро, келажак ёшлар қўлида!
Бўлишмоқ: