Пойтахтимиздаги "Туркистон" саньат саройида "Ватан манзумаси" адабий маьрифий кеча бўлиб ўтди. Ҳарбийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда Ватанни мадҳ этувчи шеьрлар ва қўшиқлар ижро этилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маьнавият ва маьрифат маркази ансамбли хонандалари чиқишлари ҳам барчани тўлқинлантирди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимиздаги тинчлик, осойишта ҳаёт, ҳамжиҳатлик ва фаровонликни ифодаловчи видеолавҳалар, театрлаштирилган бадиий композициялар намойиш этилди.
Бўлишмоқ: