"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" — Бухорода ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

04.Сен.2025

Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллик шодиёнаси муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида Бухоро шаҳрида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.

Тадбир доирасида Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар учун гвардиячилар томонидан ҳарбий техника воситалари, шунингдек, кўргазмали жанговар чиқишлар намойиш қилинди.

Мазкур фестиваль ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ғурур, жасорат ва фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech