"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган бош ғоя асосида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

02.Сен.2025

"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган бош ғоя асосида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирини очиб берган Бошқарма бошлиғи полковник M.Yusupov Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг тизимда фаолият олиб бораётган гвардиячиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, барчани қутлуғ айём билан самимий қутлади.

Шундан сўнг, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб, шахсий таркибга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ гвардиячилар Миллий гвардия Қўмондонининг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Шунингдек, Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар ўз эгаларига топширилди. Тадбир шахсий таркиб учун ташкил этилган маданий ҳордиқ билан якунланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech