"Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

19.Авг.2025

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилоят ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини садоқат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Ана шу мақсадга қаратилган навбатдаги тадбир Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида Миллий гвардияга бириктирилган алоҳида ишлаш талаб этадиган ёшлар, ўқувчи-ёшлар, гвардиячиларнинг фарзандлари ва оилавий болалар уйи фарзандлари иштирокида ташкиллаштирилди.

Дастлаб ёшларга Миллий гвардия фаолияти ва тарихи ҳақида маълумот берилди, шундан сўнг улар ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ҳамда ўқув қуроллари билан танишдилар.

Ёш аскарлар томонидан саф чиқишлари ва бадиий чиқишларни ўқувчи-ёшлар ўзгача қизиқиш билан томоша қилишди. 

Шунингдек, бошқарма ктубхонаси ва музейига саёҳат ташкил этилиб, кўплаб маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech