Вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч!” шиори остида бадиий мусиқий кеча бўлиб ўтди

10.Янв.2025

Бугун A.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Самарқанд вилояти ИИБ бошқармаси, Самарқанд вилояти Марказий ҳарбий округ, Самарқанд вилояти Миллий Гвардия ва Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят "Баркамол авлод"  Суғдиёна миллий рақс гуруҳи билан ҳамкорликда 14 январь- Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бадиий мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Тадбир давомида фахрий ҳарбийлар томонидан аждодларимиз ватанимиз мустақиллиги йўлида қилган меҳнатлари таъкидланиб ўтилди. Шунингдек, вилоят "Баркамол авлод"  Суғдиёна миллий рақс гуруҳи томонидан ижро этилган рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech