Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда жамоалар Навоий ҳақидаги саволларга жавоб бериб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар. Тадбир якунида ғолиб жамоаларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Бўлишмоқ: