Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тизимдаги ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда ишчи хизматчилар ўртасида “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси” танловининг республика босқичи ўтказилди

23.Сен.2023

Мазкур танлов ҳарбий-ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат ва садоқат, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни янада ривожлантириш мақсадида ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва ишчи хизматчилар ўртасида ўтказилди. Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 14 нафар иштирокчи республика босқичига етиб келишди. Улар она-ватанни мадҳ этувчи ҳамда ҳарбийлар тўғрисидаги қўшиқларини танловда ижро этишиб, ўзаро ижодий беллашишди. Албатта ҳар бир ижронинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Буларга эса Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси вакиллари, шоир ва композиторларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳо берилди.
Ижрочилар кундалик хизматларидан ташқари ижод билан шуғулланиб, санъатга ошно бўлганлиги, куйлаган ашулаларининг дилга яқинлиги билан томошабинларда катта таъсирот қолдирди. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб равишда рағбатлантирилди.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, мазкур танловда ғолиб бўлган иштирокчилар келгусида Қуролли кучлар тузилмалари ўртасида бўлиб ўтадиган кўрик-танловларда қатнашишади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech