Заковат – ақл хазинаси

17.Сен.2024

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Зангиота тумани ахборот хизматлари маркази билан ҳамкорликда, 24-сонли тарбия коллониясида жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумлар билан “Заковат – ақл хазинаси” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Мазкур интеллектуал ўйинни ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг салоҳиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш ҳамда жамоалар ўртасида соғлом рақобатни янада оширишдан иборатдир.

“Заковат – ақл хазинаси” интеллектуал ўйинида 115 нафар ёш маҳкум иштирок этди. Мазкур беллашувда қатнашчилар турли шартлар бўйича ўзаро ақлий билимларини синовдан ўтказишди. Ўйин якунида ғолиб бўлганларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech