Жиззах шаҳридаги ёшлар инновацион марказида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Заковат ННТ ҳамкорлигида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳудудий бўлинмалардаги ёш ходимлар ўртасида "ZAKOVAT QUIZ" интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мунозараларга бой ўтган мазкур интеллектуал ўйин якунига кўра ғолиб деб топилган жамоаларга Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан диплом ва китоблар жамланмаси топширилди.
Бўлишмоқ: