Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида “Тарих билимдони”, “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси”, “Энг яхши ёш адиб” ҳамда “Энг яхши ёш шоир” танловларининг республика босқичи ўз якунига етди ва ғолиблар муносиб рағбатлантирилди

07.Окт.2023

Қуролли Кучлар тизимидаги  ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида “Тарих билимдони”, “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси”, “Энг яхши ёш адиб” ҳамда “Энг яхши ёш шоир” танловларининг республика босқичи ўз якунига етди. Тадбирда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий гвардиядан жами 4 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди. нинг ғолибларини жорий йилнинг 7-октабр куни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди

Ушбу танловларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари муносиб иштирок этиб қуйидаги ўринларни қўлга киритишди:

- Танловнинг “Энг яхши ёш шоир”  беллашувида   – фахрли биринчи ўринни    Жамоат хавфсизлиги университети 4- босқич курсанти Бахтиёров Фахриёр Акромжон ўғли қўлга киритиб “I даражали диплом” ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди.

- Танловнинг “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси” беллашувида – фахрли иккинчи ўринни    Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази (хонандаси)   ҳарбий хизматчиси  Хабиев Шохбос Алижон ўғли қўлга киритиб, “II даражали диплом” ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди.

 -Танловнинг “Тарих билимдони” беллашувида – фахрли иккинчи ўринни    Жамоат хавфсизлиги университети 1- босқич курсанти Давронов Алижон Амонович қўлга киритиб “II даражали диплом” ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди.

 Танловнинг “Энг яхши ёш адиб” беллашувида “Касб шарафланган ҳикоя учун” номинациясини    Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси ходими катта лейтенант Абдуолимов Абдуғаффор Абдухалил ўғли қўлга киритиб, диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди.

Мазкур танловда ғолиб бўлган сафдошларимизни Миллий гвария қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан  самимий муборакбод этамиз

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech