Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ғазалхонлик кечаси ўтказилди.

07.Фев.2025

Икки буюк сиймо – ҳазрат Навоий ҳамда шоҳ Бобур таваллуди ила сарафроз бўлмиш бу ойда Фарғонада кўплаб анжуман ва адабий тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Миллий Гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилган Ғазалхонлик тадбири ҳам ўзгача кўтаринкиликда ўтди. Устоз шоир-ёзувчилар, ёш ижодкорлар, ўқувчилар, ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтган адабий тадбирни уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Дилшода Эргашева олиб борди.
Навоий даҳосига эҳтиром сатрлари билан бошланган тадбир аввалида Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анваржон Мусинов мутафаккир аждодимизнинг ижоди ҳамда давлат арбоби сифатидаги беқиёс фазилатлари ҳақида фикр юритди. Буюк шоир асарларининг билимдони Олимжон Обиджонов, таниқли адиб ва шоирлар Сайдали Одилов, Зуҳра Алиева, Гўзал Охунова нутқ сўзлаб, тингловчиларга Навоий ижодининг бемисл уммонидан дур-ҳикматларни саралаб тортиқ этдилар.
Даҳо шоир ва унга бағишланган ғазаллар, шеърлар ўқилди. Миллий гвардия хизматчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар ҳамда ҳарбийлар фарзандларининг мушоираси даврага янада файз бағишлади.
Тадбирда шунингдек уюшма томонидан буюк аждодларимиз ҳазрат Навоий ҳамда мирзо Бобурга эҳтиром юзасидан эълон қилинган видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди.
Кўнгилларга зиё улашувчи нафис мажлис катта-ю кичик иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech