Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида "Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

08.Окт.2024

Бугунги кунда таълим тизимини хусусан, олий таълим тизимини такомиллаштириш ва замон билан ҳамнафас тарзда ривожлантириб бориш давлатимизнинг бош ислоҳотига айланган.

Ушбу ислоҳотлар доирасида 2024 йил 4 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида Республикамизнинг бир қатор етакчи олий таълим муассасалари ва Фарғона вилояти хокимлиги ҳузуридаги рақамли технологиялар марказининг мутасадди ходимлари иштирокида "Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Сўзга чиққанлар томонидан анжуманнинг мақсад ва вазифаларига тўхталиб, мамлакатимиз илм-фани олдида турган устувор йўналишлар, ҳозирги глобаллашув даврида инновацион ривожланиш тенденцияларини амалиётга татбиқ этиш масалалари, бу борада миллий ва халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech