Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи” тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия марказий девони ҳарбий хизматчилари ва ишчи хизматчилари учун "Миллат байроғи" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник S.Mamayusupov очиб бериб, Давлатимиз рамзи бўлган байроғимиз ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун нақадар аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Давлат Мадҳияси шахсий таркиб томонидан ижро этилди. Шунингдек, Миллий гвардия Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи адлия полковниги И.Турғунов томонидан Давлат байроғи тўғрисидаги қонунчилик тўғрисида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида Давлат байроғига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Бўлишмоқ: