Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, илмий фаолиятга ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, келажак авлод ва фарзанд тарбиясида, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда аёлларнинг ўрни муҳимлиги ва уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида, Миллий гвардия ҳамда Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари" I халқаро форуми бўлиб ўтди.
Форумда Испания, Жанубий Корея, Қозоғистон, Туркия сингари 12 та хорижий давлатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 30 дан ортиқ вазирлик, идора ва бирлашмаларининг экспертлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар ва талабалар иштирок этди.
Спикерлар мамлакатимиздаги гендер тенглигидаги миллий характер, хотин-қизларнинг давлат сиёсати ва ҳарбий соҳадаги муҳим ўрни, миллий қадриятларимиздаги асосий роли, таълимда аёллар, “Кучли аёл, кеча ва бугун”, Турон маликаларининг давлат бошқарувидаги ўрни, Янги тараққиёт даврида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва бошқа бир қатор долзарб мавзулар ҳақида сўз олишди.
Таъкидлаш жоизки аёл – бу она, тарбиячи, устоз, шифокор, раҳбар, тадбиркор, матонат тимсоли, ватан ҳимоячиси, мамлакатимиз учинчи Ренессанси асосий устунидир.
Тадбир доирасида Ўзбек аёли миллий кийимлар кўргазмаси, фахрий қоровул, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқиши, Миллий гвардия ансамблининг хушовоз хонандаларининг мусиқий гулдастаси ҳам тақдим қилинди.
Форум сўнгида иштирокчиларга Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан сертификатлар, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бўлишмоқ: