Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди

21.Дек.2024

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, она Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш мақсадида, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида вилоятдаги ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида "Очиқ эшиклар куни" ташкиллаштирилди.

Тадбир аввалида, ёшларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида, ёшлар ҳарбий техникалар, қуроллар-аслаҳалар ва анжом-аслаҳалар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан ёшлар учун "От миниш" бўйича маҳорат дарслари ўтказилиб, "Хизмат ити" нинг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек, ёшлар ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлар, улар эришган ютуқлар ҳамда бошқармада мавжуд «Кутубхона» ва "Шонли тарих музейи" билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech