Кўрик-танловнинг очилиш маросимида Миллий гвардия Қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этди ва ҳарбий хизматчиларга омад тиладилар. Ҳарбий хизматчилар танловнинг биринчи кунида саф кўриги ва саф тайёргарлиги элементларидан синов топширдилар. Кўрик-танловнинг иккинчи куни доирасида ҳарбий хизматчилар эрта тонгни бадантарбиядан бошладилар. Шундан сўнг 1000 метрга югуриш, 100 метр масофага югуриш ва тўсинда тортилиш шартлари бўйича синовлар топширдилар. Кўрик танлов иштирокчиларида Қуролли кучларнинг умумҳарбий низомлар, маънавий-маърифий тайёргарлик, тарбия ва мафкуравий ишлар, оила психологияси йўналишлари бўйича ўқув дарслари ташкил этилди ва эгаллаган билимлари доирасида синовлар қабул қилинди. Ҳар бир ҳарбий хизматчи борки жанговар қуроллар билан яхши тиллаша олиши керак, ҳарбий хизматчилар ҳам Макаров пистолетини нотўлиқ қисимларга ажратиш ва йиғиш ҳамда амалий ўқ отиш йўналишларида қобилиятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Ҳарбий хизматчиларнинг экстремал вазиятлардаги ҳаракатларга ахлоқий-руҳий тайёрлаш мақсадида махсус тўсиқли йўлакдан ўтиш тартиблари кўрсатилди. Жанговар вазиятларда тиббий таъминотни ташкил қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ва жамоани жипслаш ҳамда бир бирига бўлган ишончини мустаҳкамлаш бўйича машғулотлар ўтказилди. 3 кун давомида ўтказилган кўрик-танлов давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ашула ва рақс ансамбли ва вилоят маданият бошқармасининг сўз усталари ва умидли хонандалари томонидан концерт дастури ташкил қилиниб, иштирокчиларнинг мароқли ҳордиқ олишларига замин яратди. Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар қўмондонлик томонидан алоҳида эътироф этилди.
Бўлишмоқ: