Жиззах вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг инспектор-психологларини мактаблардаги хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинар якунида инспектор-психологлар Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Болалар билан ишлаш бўлими бошлиғи капитан Тожибоев Достон Ибайдуллаевич томонидан сертификат билан тақдирланди. Психолог олимлар томонидан олиб бориладиган бу ўқув-семинарлари Республика бўйлаб давом этмоқда.
Бўлишмоқ: