Спорт – бу соғлик, баркамоллик ва етуклик демакдир. Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва ёшларни спортга қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят каратэ федерацияси билан ҳамкорликда каратэ бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақанинг очилиш маросимида муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар чиқишлар намойиш этилди. Бу мусобақа иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади. Мусобақада ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари ҳам фаол иштирок этишди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган иштирокчилар кубок, диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
Бўлишмоқ: