Тадбирда Жиззах вилоят МИБ ва гарнизондаги ҳарбий қисм, Мудофаа вазирлиги Ватан таянчи болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими бошқармаси, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, вилоят ФВБ, Ҳарбий прокуратура, фахрийлар кенгаши ва кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар ёшларга берилган мазкур шарафли нишон келгусида ўз тенгдошлари орасида ҳақиқий ватанпарвар, етакчи ва ташкилотчи бўлиши, Ватанимиз равнақи, унинг гуллаб яшнашига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидлаб, ёшларга омадлар тиладилар.
Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқ ва шеърлар, ҳарбийлар томонидан қурол-аслаҳалар кўргазмаси ёшларга ўзгача завқ бағишлади.
Бўлишмоқ: