Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзоси, шоир, Навоийшунос олим Абулқосим Утепберганов маърузачи сифатида, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Туркий тиллар факультети талабалари ўзларининг шеър, рубоий ва саҳна кўринишларини йиғилган томошабинларга тақдим этишди.

Сана муносабати билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсад ҳарбий хизматчи ва ёшларга Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ илмий ва адабий маълумотлар бериш, Навоий қолдирган илмий мероси ҳақидаги билимларни етказиш, бугунги кунда дунёда Навоийшунослик бўйича олиб борилаётган янги илмий ишлар билан таништиришдан иборат.

Абулқосим Утупберганов сўзга чиқиб, шу кунларда юртимизнинг барча ташкилот ва идораларда, ҳамда хорижий давлатларда Алишер Навоий бобомизнинг таваллудига 584 йил тўлиши муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани, бобокалонимиз миллатимиз учун буюк ишларни амалга оширгани, Навоий ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги тутган ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

Айниқса унинг «Арбаъийн» асарида одоб-ахлоққа оид қирқ ҳадис жуда равон тилда назмий баён қилинган. Навоийнинг туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини жаҳонга кўрсатиш борасидаги эзгу фазилатлари хусусида ҳам йиғилганларга эслатиб ўтди.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчиларига Миллий гвардия раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, Алишер Навоий, Беруний ва Захириддин Муҳаммад Бобур каби боболаримиз яна бир бор ёдга олиниб тадбирга якун ясалди.

08.02.2025
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech