СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

03.Июн.2022

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида болажонларни спортга янада кенг жалб қилиш мақсадида спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа ҳам ташкилланди. Ушбу мусобақада болажонлар камондан отиш бўйича ўзларини маҳоратларини намойиш этдилар. Якунда ғолиб бўлган иштирокчилар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech