Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи

15.Ноя.2023

Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Хусейн Куртоғлу бошчилигидаги Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига илк бор Туркия республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган.

Мазкур тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида бугунги кунда ўрнатилган мустаҳкам стратегик шериклик муносабатлари эътироф этилиб, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Турк томони сўнги йилларда икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган амалий тадбирларни юқори баҳолаб келгуси ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди.

Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.

 Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech