Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университети мутахассис психологлари Бекобод туманлараро "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби билан хизмат мобайнида психологик зўриқишларни олдини олиш бўйича семинар тренинг ташкил этилди.
Унда стресс профилактикаси машғулоти, шахснинг асаб тизимини тинчлантирувчи аутоген тренинг машғулотлари, ходимларнинг шахсий статусларига доимо адекват ҳолатда бўлишларини таъминловчи ижтимоий-психологик машғулотлар ўтказилди.
Шунингдек, тренингда шахсий таркиб шахслараро мулоқотга киришганда ишлатиладиган биринчи сўзлар қанчалик табиий ва тушунарли бўлса, улар билан самимий мулоқот шунчалик тез ўрнатилиши ва осон ривожланиши турли ўйинлар ҳамда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Машғулот якунида ходимларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.