Жамоат хавфсизлиги университетида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншолар танлови утказилди

Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Узбекистон Республикаси Миллий гаврдияси ташаббуси билан Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. 

Ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга миллий армиямиздан фахрланиш туйғуларини сингдириш каби эзгу ғояларни ўзида мужассамлаштирган ушбу танловда адабиётдан йироқ бўлмаган 700 га яқин курсантлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Танлов иштирокчиларининг иншолари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида баҳоланди.

“Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар танловида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Миллий гвардия ҳамда Университет қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

09.01.2025
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech