Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 33 йиллиги ва 14-анвар "Ватан ҳимоячилар куни" муносабати билан Самарқанд Давлат университетида "Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Ушбу танлов ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида ташкил этилди, ва ватанимизнинг адолатпарвар поспонлари ўзларининг эзгу фикр ва мулоҳазаларини қоғозга туширишди. Мақсад – юртимизнинг тинчлиги, мустақиллиги ва халқи учун жанговар хизмат қилиш каби муқаддас бурчларнинг аҳамиятини ёритиш, ўз ватанига садоқат ва жонкуярлик ҳиссини намоён этишдир. Иншолар танлови ҳар бир иштирокчига ўз фикрларини бевосита ва юксак маънавий қадриятлар асосида ифодалашга имкон беради.
Тадбир якунида иншолар танловида фаол иштирок этган ҳамда ғолиблар Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан тақдирландилар.