Мамлакатимиз Конституциясининг 128-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган сайлов учаскасида ҳам Университет курсантлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилари овоз беришда фаол иштирок этди. Овоз бериш жараёнлари давлат мадҳияси билан бошланди. Мамлакатимизда бу йилги сайловлар юқори демократик тамойиллар асосида, очиқ ва шаффоф тарзда ўтмоқда. Ҳарбий хизматчилар ҳам амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга хайрихоҳ бўлган ҳолда сайловларда фаол иштирок этишди.