ШУҲРАТИНГ ПОРЛАСИН ТОКИ БОР ЖАҲОН!

2022 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан "Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Мирзо кириш сўзи билан очиб, ушбу байрамнинг мазмун-моҳияти, мадҳиямизнинг мустақил давлатимиз рамзи эканлиги, уни ёшларда миллий ватанпарварлик ҳисини тарбиялатишдаги ўрни, мадҳиямизнинг яратилиш тарихи, Ўзбекистон давлатчилигида тутган аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан кейин байрам тадбирининг асосий кисми бошланди. Мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда бадиий дастурлар намойиш этилди. Эл суйган хонандалар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан ватанпарварлик, барчамиз учун муқаддас бўлган шу заминни улуғловчи қўшиклар янгради, рақслар ижро этилди.

Тадбир давомида санага бағишлаб ўтказилган "Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!" мавзусида Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлаш танловининг ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

10.12.2022
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech