Жорий йилнинг 9 январь куни Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ишчи хизматчи аёллар билан “Аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари профилактикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар-тренингда Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш маркази бошлиғи M.Toshxodjaev марказ фаолияти ҳамда мавзу бўйича йиғилиш иштирокчиларига тушунча берди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Болалар психология маркази раҳбари K.Akbarova болалар маркази фаолияти ва унда болаларга яратилган шароитлар бўйича маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шуба мудири S.Sayfullaeva “Зўравонликка учраган болалар билан психокоррекцион ишларни амалга ошириш механизми” мавзусида мактаб ўқувчилари орасида учраётган зўравонликлар бўйича маъруза қилди.
Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш маркази бош мутахассиси Sh.Kurbanova ўзининг психологик тренинглари билан йиғилиш иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлаб қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларининг фикрларини билдириб, психологик тадбирлар кўпроқ ташкиллаштирилишини билдиришди.