Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” олдидан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” шиори остида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, полковник Мирзаюсуф Рустамбаев спартакиадани очиқ деб эълон қилгач, сўз Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Анваржон Абдумухторовга берилди. У тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, иштирокчиларга ғалабалар тилади. Шундан сўнг сўзга чиққанлар ҳам мазкур спартакиада анъанавий тус олишига тилак билдирдилар. Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий оркестри даврага янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг, Жамоат хавфсизлиги университетининг кенг, ёруғ спорт заллари, майдонлари қизғин мусобақалар шукуҳига тўлди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети спорт жамоаларининг ҳар бир чиқишини мухлислар катта олқиш ва ҳаяжон билан қутладилар.
Бу нуфузли спорт байрами йиллар давомида анъанавий тарзда ўтказилиб, янги-янги спорт юлдузларини кашф этишига ишонамиз.

05.11.2024
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech