Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ташкиллаштирилган "Жадидларга муносиб авлодлармиз" шиори остидаги тадбир тизимдаги барча ўқувчи ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди

Жадидларга муносиб авлодлармиз

 Буюк жадид маърифатчиларимиз илгари сурган  “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган шиор айни бугунги кунимиз учун Янги Ўзбекистон учун айтилган ниҳоятда тасирчан кучли бир даватдир. Чиндан ҳам биз Ватан посбонлари ҳамиша Тилда, фикрда, ишда ҳамжихат бўлиб ҳаракат қилишимиз зарур, бу эзгу ва олийжаноб ғоя бутун ҳалқимиз аввалам бор фарзанларимиз қалбидан чуқур жой эгаллиши керак.

                                                                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Мухтарам Президентимизнинг ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавиятини ошириш, Ватанига, Халқига содиқлик хиссини кучайтиришга қаратаётган сайи ҳаракатлари замирида Давлатимизнинг келажаги турганлигини англаш мумкин.

Албатта, ушбу ташаббуслар Мамлакатимизни ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига олиб чиқишда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрларни етиштириб чиқариш каби долзарб вазифаларни қамраб олган.

Биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Уларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур.

Улар миллатни кучли миллат қилиб тарбиялашни мақсад қилган эдилар. Жаҳолат ва қолоқликка қарши маърифат билан курашиш, ана шу асосда ҳурриятга эришиш, Ватаннинг буюк шаъну шавкатини тиклаш жадид таълимотининг ўзак ғояси ҳисобланади.

Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади.

Аслида жадид боболаримиз ислохотчигина эмас, энг аввало кучли курашчи бўлмаганларида Янги Туркистон орзуси яшаб қолмаган бўларди ва бугунги кунга келиб Янги Ўзбекистон орзусига айланмаган бўларди.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Буюк жадид маърифатчиларимиз илгари сурган “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган шиор айни бугунги кунимиз учун Янги Ўзбекистон учун айтилган ниҳоятда таъсирчан кучли бир даватдир. Чиндан ҳам биз Ватан посбонлари ҳамиша Тилда, фикрда, ишда ҳамжихат бўлиб ҳаракат қилишимиз зарур, бу эзгу ва олийжаноб ғоя бутун ҳалқимиз аввалам бор фарзандларимиз қалбидан чуқур жой эгаллиши керак”.

Тилда, фикрда, ишда якдил бўлолмаслик, аслида пайимизни пойлаётган асосий душманимиздир ва бу ички душманимизни яксон қилмасак, ташқи душман олдида кучсиз, жонсиз жасад бўлиб қоламиз, оқибатда ўзимизга ўзимиз душманлик қилган бўламиз, ўзимизга чоқ қазиган бўламиз, чунки ёппасига тилимизни ҳам, фикримизни ҳам ишимизни ҳам бузишга шай бўлиб турган ташқи тахдидлар олдида биз ҳам ёппасига шай бўлишимиз лозим бунинг учун эса бизга куч бағишлайдиган ягона қувват манбаи Ватанга бўлган муҳаббатимиз!

  Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ёшларни маънавиятини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда асосий йўналишларини белгилаб олиб қўшма қарор (меморандум) лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Мазкур “Жадидларга муносиб  авлодлармиз” маънавий-маърифий  тадбирда ҳам,   Жадид боболаримиз  ислохатчигина эмас энг аввало кучли курашчи бўлмаганларида Янги Туркистон орзуси шу кунгача яшаб,  ҳозирги   Янги Ўзбекистон орзусига айланмаган бўлиши ҳақида сўз боради.

 Ёшларимизда катта тассурот қолдирган ушбу кўргазманинг мантиқий давоми сифатида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда,  Миллий гвардия Марказий девони Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи полковник З.Алимов сўзга чиқиб, барча учун улкан масъулият ҳисси бу Ватанни ҳимоя қилиш, чунки шу Ватан ҳамманики, демак уни ҳимоя қилиш ҳам барчани вазифаси эканлигини таъкидлаб, жадид боболаримиз каби илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрларни етиштириб чиқариш бугунги куннинг энг  долзарб вазифаси эканлигини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисмига навбат берилиб, дастлаб тадбир иштирокчилари учун ёшларнинг кўргазмага бўлган ташрифидан видеолавҳалар томоша қилинди. Шундан сўнг Жадид боболаримиз тўғрисида Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган  фикрлари  акс этган видеороликлар, мавзуга оид саҳна кўринишлари, буюк аждодларимиз хотирасига бағишланиб куйланган қўшиқлар намойиш этилди.

Жадидлар фаолиятига бағишланган куй-қўшиқлар, монологлар, саҳна кўринишлари ҳамда  махсус-ҳарбий спорт клуби аъзолари томонидан тайёрланган қўл жанги кўргазмали чиқишлар барчага юқори кайфият улашди. Айниқса, жаҳон чемпионлари билан бўлган суҳбатдан ёшлар ўзлари учун мотивациялар олишди. Мавзу юзасидан ўтказилган савол-жавоб викториналари ғолиблари бўлса, муносиб тақдирланди. Миллий гвардия ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг чиқишлари ҳам меҳмонларнинг эътиборига сазовор бўлди ва тадбир сўнггида янграган “Янги Ўзбекистон” ҳамда “Миллий гвардиям” қўшиқлари биргаликда иштирокчилар куйлашди.

 

14.02.2024
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech