Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу тадбир китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ҳарбий хизматчиларнинг билимга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилди.
Ярмарка доирасида ҳарбий хизматчилар юртимизнинг етакчи нашриётларида чоп этилган бадиий, илмий ва ҳуқуқий адабиётлар билан танишиб, ўзлари учун керакли китобларни ҳарид қилиш имконига эга бўлишди.