Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама маънан ва жисмонан чуқур ақлий билимга эга бўлишлари учун юртимизда барча қулай имкониятлар яратиб берилган.
Ёшларимизнинг ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида камол топиб, касб танлашда адашмасдан, дунёвий билимларни тўлиқ ўзлаштиришларида эса, юртимиз ҳимоячиларининг ҳам ўрни беқиёс.
Шу маънода, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси,вилоят ИИБ ҳамда вилоят ФВБ ходимлари томонидан Гулистон туманида жойлашган Маънавият марказида A.Navoiy, Бирлашган ва Дўстлик МФЙларида яшовчи оталиққа олинган ёшлар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.