Оталиққа олинган ёшлар масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси ҳамкорлигида Балиқчи тумани «Қўриқлаш» бўлимида оталиққа олинган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар бўйича муҳокама ўтказилди. Ушбу тадбирда ёшларнинг ижтимоий фаолияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва уларни мустақил ҳаётга тайёрлашдаги роллари ҳақида фикрлар билдирилди.

Муҳокамада ёшлар билан ишлашдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди. Бундан ташқари иш самарадорлигини ошириш, ёшларнинг муаммоларига жавоб бериш ва уларнинг потенциалини очишга қаратилган стратегиялар белгилаб олинди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий соҳадаги фаоллигини ошириш, уларга ёрдам бериш ва уларнинг ҳуқуқий билимини кенгайтиришдир.

27.10.2024
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech